1

“Norway Chess“ турнирида Нодирбек Абдусатторовнинг навбатдаги рақиби номи маълум бўлди

СПОРТ 04.06.2023, 20:06
“Norway Chess“ турнирида Нодирбек Абдусатторовнинг навбатдаги рақиби номи маълум бўлди

Айни кунларда Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “Norway Chess“ турнирида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда озарбайжонлик Шаҳриёр Мамедияров билан баҳс олиб борди.

Асосий баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Армагедон, яъни ғолиб номини аниқлаб берувчи қўшимча тезкор партияда тажрибали Мамедияровнинг қўли баланд келди.

4-турда 1 очкога эга бўлган Абдусатторов 5-турни оқ доналарда ҳиндистонлик Гукешга қарши ўтказади. 
Айтиш лозим, Гукеш кеча 4-турнинг асосий партиясида Магнус Карлсен билан дуранг ўйнади. Бироқ, армагедон баҳсида у ҳам мағлубиятга учради.  
Халқаро турнирнинг 5-тур олдидан ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 5 очкога эга бўлган ҳолда 7-ўриндан жой олиб турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1