АсосийSport

Месси фаолиятини қайси клубда давом эттириши маълум қилинди

'Месси фаолиятини қайси клубда давом эттириши маълум қилинди'ning rasmi

”ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Месси фаолиятини МЛСда давом эттиради. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

”Месси ”Интер Маями”ни танлади. Бошқа вариантлар йўқ. Бу унинг манзили”, — деб ёзди журналист Эрнан Кастилё ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ”ПСЖ“ 2022/2023 йилги мавсум якунида Мессининг кетишини элон қилган эди. 35 ёшли футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этди. Лионел 2021 йилнинг ёзидан буён жамоада ўйнаб келаётганди. Аргентиналик ҳужумчи жорий мавсумда ”ПСЖ” сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.

    Бошқа янгиликлар