1

Россияда мигрантларнинг болалари учун янги қонун қабул қилиниши мумкин

ДУНЁ 07.06.2023, 21:56
Россияда мигрантларнинг болалари учун янги қонун қабул қилиниши мумкин

Россияда меҳнат мигрантларининг фарзандлари мактабга киришдан олдин ўқув дастурини ўзлаштириш учун етарли даражада рус тилини ўрганишлари талаб қилиниши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти кенгаши раиси Валерий Фадеев маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Унинг таъкидлашича, муҳожиларнинг рус тилини билмайдиган фарзнадларини мактбаларга қабул қилинишини қонун била тақиқлаш керак. 

”Афтидан, миграсия тарихига эга бўлган болаларнинг ярми ҳам Россия фуқаролиигини олмаганлардир, бу болаларнинг ярми рус тилини ёмон билади ёки умуман билмайди. Шу сабабли тилни билмай фанларни ўзлаштира олмайди. Биз бу қарорни қўллаб-қувватлаймиз”, — деди Фадеев.

 

Шунингдек, президент кенгаши раисининг сўзларига кўра, амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгаришлар киритилиши мумкин. Шундагина бола мактабга қадар рус тилини ўрганишга ҳаракат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1