Толибон кучлари Афғонистоннинг Эрон билан чегарадош Нимроз вилоятида ҳарбий машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Нимроз вилоятидаги 3-баталён қўмондони Муҳаммад Неби Молла Вурур Толибон ахборот агентлигига маълум қилди.
Унга кўра, машғулотлар Заранж вилоятида профессионал инструкторлар жалб қилинган ҳолда ўтказилган. Ҳар хил турдаги оғир қуроллар иштирокидаги маневрлардан мақсад Толибон кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдан иборат.
Толибон Афғонистонда 2021 йил август ойида ҳокимият тепасига келгандан сўнг вақти-вақти билан Афғонистон-Эрон чегарасида Эрон чегарачилари билан тўқнашувлар содир бўлиб келмоқда.






