Фарғона вилоятида йўловчиси транспорт воситасидан танасини чиқарган ҳолда ҳаракатланган Lacetti-2 ҳайдовчисига чора кўрилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Lacetti-2 русумли автомобиль йўловчиси ҳаракат вақтида танасини транспорт воситасидан чиқариб олгани акс этган видео тарқалган.
Ҳолат юзасидан давлат рақами 40 O 876 UB бўлган автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ва ўзлари ҳамда бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаётини хавф остида қолдирмаслик сўралди.






