АсосийДУНË

Тарих давомида ўнлаб цивилизациялар бешиги бўлган - Анталия (фото)

​Тарих давомида ўнлаб цивилизацияларга мезбонлик қилган, ушбу цивилизацияларнинг изларини...

​Тарих давомида ўнлаб цивилизацияларга мезбонлик қилган, ушбу цивилизацияларнинг изларини бугунги кунга қадар асраб-авайлаган ва мазкур изларни ўз зиёратчиларига тақдим этиб келаётган Анталияда кўришингиз керак бўлган ўнлаб тарихий мерослар мавжуд. Қуйида улар билан батафсил танишамиз.

Калеичи (Kaleiçi)

Анталиянинг шаҳар марказида жойлашган ва бутик меҳмонхоналар, тарихий асарлар, музейлар, махсус лойиҳа асосида қурилган дўконлар, замонавий кафе ва ресторанларга эга бўлган Калеичининг ичи ва ташқариси тақасимон деворлар билан ўралган. Деворлар Рим, Византия, Салжуқийлар ва Усмонийлар даврларининг қўшма асари деб ҳисобланади. Деворлари орасида томи сопол плиткалар билан қопланган 3000 га яқин уй бор. Девордан ташқаридаги Калеичи меъморчилигида Усмонли меъморчилигининг излари сақланган. Уйларнинг ўзига хос тузилмалари нафақат Анталиянинг архитектура тарихи ҳақида тасаввур беради, балки минтақанинг турмуш тарзи, анъаналари ва урф-одатларини ёрқин акс эттиради.

Калеичига Ҳадриан дарвозаси орқали кириш мумкин. Бу Анталиядаги энг яхши сақланиб қолган тарихий бинолардан биридир. Рим асари саналган ушбу дарвоза милодий 130 йилда Рим императори Ҳадриан томонидан қурилган.

​Калеичидаги энг муҳим асарлардан бири Йивли минора мажмуасидир. Мажмуадаги асосий иншоотлар қуйидагилардир: Йивли минораси, Йивли масжиди, Ғиёсиддин Кайҳусравмадрасаси, Салжуқий мадрасаси, Мавлавийхона, Зенжиркиранмақбараси ва Нигар Хотун мақбараси. Йивли минорасиАнталиядаги биринчи исломий иншоотлардан бири ҳисобланади. У VIII асрга оид салжуқий асаридир.

Калеичининг жанубида тарихий кема порти жойлашган. Хавфсиз кўрфазда жойлашган портга ўнлаб круиз қайиқларилангар ташлаган ҳолда саёҳатчилар хизматига мунтазир. Атрофдаги қояларни ва шаршараларни кўриш учун ушбуқайиқлар билан ҳар куни саёҳат қилиш мумкин.

                                                                     Ҳадриан дарвозаси

Қадимги шаҳарлар:

Перге

Перге Анталия шаҳар марказидан 18 км шарқдажойлашган. Аксу (Кestros) дарёси қадимда шаҳарнинг географикжойлашувини жуда қимматли қилган унсурлардан бири эди. Айни вақтда, шаҳардаги қишлоқ хўжалигининг тириклик манбаи ҳамэди. Қадимий шаҳарда олиб борилган қазишмалар натижасидақўлга киритилган ноёб асарлар Анталия музейида намойишэтилмоқда.

                                                                      Перге

Термессос

Анталиядан 30 км шимоли-ғарбда жойлашган Термессос Туркиянинг энг яхши сақланиб қолган қадимий шаҳарларидан биридир. Шаҳар гўзал табиати ва тарихий обидалари туфайлиМиллий боғлар таркибига киритилган. Буюк Искандар қамалигақарши Термессосликларнинг кучли мудофааси билан танилганшаҳар, Писидия ҳудудидаги Миляс деб номланган қисмидажойлашган. Византия даври ва ундан кейинги даврга оидманбаларда шаҳар ҳақида ҳеч қандай маълумот учратишнингимкони йўқ.                                 

Термессос

Фаселис (Phaselis)

​Кемердан 18 километр, Анталиядан 58 километр жануби-ғарбда жойлашган Фаселис (Phaselis) қадимий шаҳрига милодданаввалги VII асрда Родезия мустамлакачилари томонидан асоссолинган. Шаҳарнинг географик жойлашуви унинг муҳим порт шаҳри бўлганлигини кўрсатади. Шаҳар бири ярим оролнингшимолида, иккинчиси шимоли-шарқда ва учинчиси жануби-ғарбий соҳилда жойлашган учта портга эга.

Phaselis

Олимпос (Olympos)

​Анталиянинг жанубий қирғоғида жойлашган Фаселисдан кейинги иккинчи муҳим порт шаҳарларидан бири. Анталия шаҳармарказидан 85 километр, Кемер тумани марказидан эса 45 километр жануби-ғарбда жойлашган. Шаҳар ўз номини Торос тоғларининг ғарбий йўналишларидан бири бўлган, шимолдан 16 километр узоқликда бўлган 2375 метр баландликдаги Таҳталитоғидан олган. Бейдағлари - Олимпос миллий боғи чегараларидажойлашган. Шаҳарнинг аниқ ташкил этилган санаси номаълум.                        

Olympos

Мира (Мyrа)

Анталия шаҳар марказининг 200 км жануби-ғарбида, Кашнинг эса, 45 км жануби-шарқида жойлашган Мира тарихийшаҳри ҳозирги Демре тумани чегаралари ичида худди шу номдаги текисликда қурилган. Мира қадимий шаҳри, айниқса, Ликия даври қоятош қабрлари, Рим даври театри ва Византия давридаги азиз Николай черкови билан машҳур.

Myra

Симена

Каш ва Демре туманлари орасида жойлашган, Анталиядан 195 км жануби-ғарбида бўлган қадимги Симена, ҳозирда Калекўй номи билан танилган, Ликиянинг қирғоғидаги кичик шаҳарча эди. Ушбу шаҳарча эрамиздан аввалги IV асрдан бери яшаб келаётган стратегик нуқта бўлган. Бу хусусиятни энг ёрқин акс эттирувчи хароба бугунги кунгача сақланиб қолган. Қалъадан Кекова ва унинг атрофидаги энг мукаммал манзараларни томоша қилиш мумкин.

Симена

Ариканда (Arykanda)

Финике шаҳар марказидан 30 километр шимолда ваАнталия шаҳар марказидан 140 километр жануби-ғарбдажойлашган қадимий Ариканда шаҳрининг номи Ликия тилидаAry-ka-wanda бўлиб, "баланд қоя ёнидаги жой" деган маънонианглатади. Шаҳар номининг филология нуқтаи назариданОнадўли тилини акс эттириши Ариканданинг минтақадаги энгқадимги шаҳарлардан бири эканлигидан далолат беради.                                         

Ариканда

Патара

​Кашнинг тахминан 40 км ғарбида, Анталия шаҳар марказидан тахминан 200 км ғарбда, Хантҳос водийсининг жануби-ғарбий учида жойлашган Патара антик шаҳри Ликиянинг энг муҳим ва энг қадимги шаҳарларидан биридир. 1988 йилдан бери қазиш ишлари олиб борилаётган қадимий Патара шаҳри, археологик ва тарихий қадриятлари билан катта аҳамиятга эга, шунингдек, Ўрта Ер денгизи тошбақалари бўлган “Caretta-Caretta”ларнинг миллионлаб йиллар давомида тухум қўйиб кўпайган ноёб соҳилларга эгалик қилиши муҳим аҳамият касб этади.                     

                                                                               Патара

Аспендос

​Анталия шаҳар марказидан тахминан 45 км шарқдажойлашган Аспендос нафақат Онадўлида, балки бутун Ўрта Ер денгизи дунёсида энг яхши сақланиб қолган Рим театри биланмашҳур. Шаҳар минтақадаги энг йирик дарёлардан бири бўлганКўпручай (қадимги Eurymedon) яқинидаги тепалик текислигидақурилган. Шаҳарга тегишли бошқа биноларнинг қолдиқларитеатр суянган тепаликдаги текисликда жойлашган. Шаҳарнинггуллаган даври, шубҳасиз, машҳур театр ва сув йўллари қурилганРим Императорлик давридир.

                                                                          Аспендос

Сиде

​Антик даврда Памфилиянинг энг муҳим порт шаҳри бўлганСиде, Анталиядан 80 километр шарқда ва Манавгатдан 7 километр жануби-ғарбда жойлашган, кенглиги 350-400 метр бўлган ярим оролда барпо этилган. Сиде милоддан аввалги VIIасрда аҳоли пунктига айланди. Милоддан аввалги VI асрда у бутун Памфилия ва Лидия қироллигининг ҳукмронлиги остигаўтди. Буюк Искандар ҳукмронлиги остида бир мунча вақт мавжудбўлган шаҳар, Искандар вафотидан кейин Эллинистик даврподшоҳликлари ўртасида қўлдан қўлга ўтган. Шаҳар кейингидаврларда Пергамон қироллиги, Рим ва Шарқий Рим империяситасарруфида бўлган.                                 

                                                                            Сиде

Алания қалъаси

Алания шаҳар марказида жойлашган, денгиз вақуруқликдан етиб борилиши қийин бўлган табиийҳимояланганлиги туфайли тарихдан ҳозирги кунгача сақланибқолган Алания қалъаси, Онадўлини безаб турган юзлабқалъалардан бугунгача етиб келган ўрта асрга оид қалъалариданбиридир. Қалъа 6,5 ​​километр узунликдаги деворлари, 140 дан ошиқ миноралари, 400 га яқин сардобалари, муҳташам, ёзувли вабезакли дарвозалари билан очиқ осмон остидаги музейнингўзгинасидир.

    Бошқа янгиликлар