АсосийДУНË

“Биз террорчилар эмасмиз, терроризм қурбонимиз” — Пезешкиён БМТда АҚШ ва Исроилни танқид қилди

Пезешкиённинг АҚШ ва Исроилни танқид қилган нутқи вақтида АҚШ делегацияси Бош Ассамблея залидаги ўрнини тарк этди.

'“Биз террорчилар эмасмиз, терроризм қурбонимиз” — Пезешкиён БМТда АҚШ ва Исроилни танқид қилди'ning rasmi

Эрон президенти Маъсуд Пезешкиён БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида сўзга чиқиб, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини кескин танқид қилди. Унинг нутқи вақтида АҚШ делегацияси зални тарк этди, Исроил делегацияси эса мажлисда қатнашмади.

Пезешкиён нутқини АҚШ Президенти Дональд Трампнинг бир кун аввал БМТ минбарида Эронни терроризмда айблаган баёнотларига жавоб беришдан бошлади.

“АҚШ Президенти бизни террорчилар деб атади. Биз эса терроризм қурбонларимиз. Биз фақат ўзимизни ҳимоя қилдик, биз террорчилар эмасмиз”, деди Эрон президенти.

Пезешкиён нутқи давомида Эроннинг собиқ Олий раҳбари Али Хоманаий ҳамда урушнинг дастлабки кунларида ҳалок бўлган 150 дан ортиқ мактаб ўқувчисининг суратларини кўрсатди. У АҚШ ва Исроилни Эрондаги мактаблар, тиббиёт муассасалари ва бошқа фуқаролик объектларига зарба беришда айблади.

Эрон президентининг таъкидлашича, мамлакатнинг ҳарбий ҳаракатлари ҳимоя характерига эга бўлган ва Теҳрон тинч аҳолига қарши ҳужум қилмаган.

Пезешкиён шунингдек, Эрон ядровий қурол яратиш ниятида эмаслигини, бироқ тинч мақсадлардаги ядровий технологиялардан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечмаслигини билдирди.

“Биз ядровий қуролга эга бўлишни истамаймиз, аммо тинч мақсадлардаги ядровий технологияларга чеклов ўрнатилишига ҳам рози эмасмиз”, деди у.

У АҚШ билан музокараларга ҳам тайёрлигини маълум қилди. Бироқ Пезешкиён дипломатик мулоқот куч ишлатиш таҳдиди остида олиб борилмаслиги кераклигини таъкидлади.

“Биз мулоқот, дипломатия ва музокараларга тайёрмиз, аммо куч тилини қабул қилмаймиз”, деди Эрон президенти.

    Бошқа янгиликлар

    “Биз террорчилар эмасмиз, терроризм қурбонимиз” — Пезешкиён БМТда АҚШ ва Исроилни танқид қилди - Darakchi.uz