Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаш учун минбарга чиқиши билан қатор давлатлар делегациялари вакиллари зални тарк этди. Натижада залда кўплаб бўш ўриндиқлар қолди.
Дипломатларнинг оммавий чиқиб кетиши Нетаньяху нутқи бошланишидан олдин ва унинг дастлабки дақиқаларида содир бўлди.
Бу ҳолат Исроилнинг Ғазодаги уруш сиёсати ва Фаластин масаласи юзасидан халқаро майдондаги кескин қарама-қаршиликлар фонида юз берди.






