АсосийDunyo

Туркияда музлаткичдан чиққан 4 нафар жасад ҳақидаги хабарларга ўзбекистонликларнинг суратлари қўйиб тарқатилмоқда

'Туркияда музлаткичдан чиққан 4 нафар жасад ҳақидаги хабарларга ўзбекистонликларнинг суратлари қўйиб тарқатилмоқда'ning rasmi

Туркия ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 2023 йил 18 июнь куни Измир шаҳрида 4 нафар Туркманистон фуқароларининг жасади топилгани ҳақида хабарда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг расмлари тарқалганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонасига мазкур ҳолат юзасидан фаол жамоатчилик вакилларидан ҳабар келиб тушган.

Ваколатхона Туркманистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарни биринчи бўлиб тарқатган ОАВ раҳбарияти, ижтимоий тармоқ фаоллари ва расми эълон қилинган фуқароларимиз билан музокара олиб бориб, ҳолатга ойдинлик киритди.

Жасадлар Туркманистон фуқаролари Гулкамар Ҳанимова, қизлари Лейла Гелдиазова ва Лачин Гелдиазова ҳамда Руслан Керимов исмли шахсларга тегишли эканлиги, лекин расм Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиб улар вафот этмаганлиги аниқланиб, расмларнинг алмашиб қолиш сабаблари ўрганилмоқда.

Расмдаги Ўзбекистон фуқаролари 6 йил аввал Истанбулда бирга тушган бўлиб, вафот этган туркманлар билан алоқаси йўқлиги, Измирга ҳам боришмаганлиги билдирилди.

ОАВ мутасаддиси расмни Измир Полициядан олганлигини таъкидладилар. Қўшни давлат дипломатларида вафот этган шахсларнинг ҳақиқий расмлари йўқлиги ўрганилди.

Измир полицияси ва ҳабарни тарқатган ОАВ вакилларига маълумотларни тўғрилаш бўйича Бош консулхона ўз расмий талабини йўллаганини маълум қилди.

 

    Бошқа янгиликлар