1

Сурхондарёда истеъмол қилиб бўлмайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 21.06.2023, 20:09
Сурхондарёда истеъмол қилиб бўлмайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётган шахс ушланди

Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Олтинсой туманида ўтказилган тезкор тадбирда Ш.Р. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

Ушбу цехдан 717 кг чигит, 1 126 кг қўлбола усулда тайёрланган ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1