Андижон вилояти Шаҳрихон туманида Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари тадбиркорга текширувда ёрдам беришни ваъда қилиб, 1,5 млн сўм пора олган вақтда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Шаҳрихон тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари Б.Г. “Ҳ.” МЧЖ иш юритувчиси Э.К.га умумий овқатланиш шохобчасида фавқулодда вазиятлар бўйича текширув ўтказилмаслиги ёки текширувчилар келган тақдирда масалани тадбиркор фойдасига ҳал қилиб беришини ваъда қилган.
Мансабдор ушбу хизматлари эвазига 1,5 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.






