Жорий йилнинг 20-24 июнь кунлари Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида Қозоғистон маданият кунлари, унинг доирасида Тошкент шаҳрида 20-23 июнь кунлари Қозоғистон киноси кунлари бўлиб ўтмоқда.
Тошкент шаҳридаги "Туркистон" санъат саройида Қозоғистон маданият кунларининг очилиш маросими ва Р.Багланова номидаги "Қозоқконцерт" давлат муассасаси ижодий гуруҳининг концерт дастури ўтказилди.
Очилиш маросимида Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири ўринбосари Нуркисса Дауэшов ва Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековнинг иштирок этди. Концерт дастурида Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб Алишер Каримов, халқаро танловлар совриндорлари Рухия Байдукенова, Мади Сиздиков, "Гулдер" ансамбли, "Туран" фольклор-этнографик ансамблларининг чиқишлари намойиш этилди.


Шунингдек, А.Навоий номидаги киносаройда Қозоғистон кино кунларининг очилиш маросимида Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири ўринбосари Нуркисса Дауэшов ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдуҳаликовлар иштирок этди.
20-23 июнь кунлари мазкур киносарой залларида “Султон Бейбарс”, «Мукагали», “Дос Мукасан”, “Время патриотов”, «Паралимпиячи», “На старте”, “Лето 1941-года” бадиий фильмлари, “Кенжа қиз”, “Бесик жири”, “Амен аға ағаши” мултфильмлари намойиши бўлиб ўтди.
Бугун, 23 июнь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Қозоғистон маданият кунларининг ёпилиш маросими ва Абай номидаги Қозоқ миллий опера ва балет театрининг "Абай2 спектакли саҳналаштирилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ва Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Асхат Ораловнинг иштирок этади.






