АсосийСПОРТ

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши оқ-кўк либосда майдонга тушади

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа футболчис...

'Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши оқ-кўк либосда майдонга тушади'ning rasmi

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа футболчиси Шерзод Абдулбориев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.  

Айни пайтда гуруҳ босқичи учрашувлари якунланди. Жамоа бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев Саудия Арабистонига қарши ўйинга бошқача ёндашув билан тайёргарлик кўрилаётганлигини, футболчилар масъулият ва совуққонлик билан керакли натижа учун майдонга туширилишини айтди.  

"Авваламбор ушбу босқичга етиб келган барча жамоаларни табриклайман. Чорак финал ўйинлари барча учун муҳим ҳисобланади. Ушбу ўйин Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этади. Шу сабабли биз мазкур муҳим ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.  

Биз ушбу турнирга жуда катта мотивация билан келганмиз. Йигитларда иштиёқ жуда юқори. Ўйиндан ўйинга жамоа ҳар томонлама ривожланиб бормоқда, эртага иштиёққа тўлиб майдонга тушамиз. Бу футболчилар бизнинг келажагимиз. Айтганимдек, уларнинг ўсишлари, фаолиятларида йирик турнирлар катта аҳамиятга эга", - деди у.

 

Футбол ассоциациясининг маълум қилишича, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси эртага Осиё Кубоги чорак финалида Саудия Арабистонига қарши учрашув ўтказади. Ушбу баҳсда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.  

Учрашув 26 июнь соат 19:00 да (Тошкент в.б.) Бангкок шаҳрининг “Tammasat” стадионида старт олади.  

 

    Бошқа янгиликлар