АсосийSport

Футбол бўйича Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

'Футбол бўйича Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди'ning rasmi

Таиландда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида чоракфинал баҳслари бўлиб ўтди. Унда   4 жамоа - Эрон, Жанубий Корея, Япония ва Ўзбекистон ғалаба қозониб, яримфиналга чиқди шунингдек, Индонезияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига ҳам йўл олди. 

Ўзбекистон U-17 жамоаси 1/4 финалда С гуруҳида етакчи бўлган Саудия Арабистонини Оллоберган Каримов ва Дилшод Абдуллаевнинг голлари эвазига мағлубиятга учратди. Ўйинда дарвозабон Муҳаммадюсуф Собиров пенальтини қайтариб, ғалабага муносиб ҳисса қўшди.

29 июнь куни яримфиналда улар Жанубий Корея билан ўйнайди. Иккинчи яримфиналда эса Эрон ва Япония беллашади. 

    Бошқа янгиликлар