1

"UzAuto Motors" Асакадаги заводда ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди

ИҚТИСОДИЁТ 01.07.2023, 18:00
"UzAuto Motors" Асакадаги заводда ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди

"Ўзавтосаноат" АЖ тизимидаги энг йирик корхона ҳисобланган - "UzAuto Motors" АЖ Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан жалб этилган 170 нафар мутахассис билан ҳамкорликда Асака шаҳридаги заводининг ишлаб чиқариш линияларини режали модернизация қилишни йўлга қўймоқда. Ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш ҳамда конвейерларнинг ишдан чиқишини олдини олиш мақсадида корхонада техник ишлар олиб борилиши натижасида ишлаб чиқариш линияларининг ишлаши вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда компания матубот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ушбу модернизация Chevrolet Cobalt автомобилларининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 30 минг донага ошириш имконини беради.

Модернизация режасига асосан янги ускуналардаги носозликларни бартараф этиш, ишлаб чиқариш линияларига техник хизмат кўрсатиш, шунингдек, завод инфраструктурасини янгилаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бажарилади.

Хусусан, модернизация режаси доирасида Пресслаш цехида янги «ФАНУС» (Япония) роботлаштирилган тизиминининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда ишга тушириш ишлари олиб борилади. Бўёқлаш цехида амалга ошириладиган модернизация ишлари эса конвейер рельсларини алмаштириш, цехдаги роботлаштирилган тизимларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек, бўяш жараёнида ишловчи барча тизимларни синовдан ўтказишни ўз ичига олади.

Йиғув цехининг иккита линиясида ҳам ишлаб чиқариш тезлигини ошириш имконини берувчи кенг кўламли ишлар амалга оширилади яъни биринчи линияда ишлаб чиқариш тезлиги 35 ЖПҲга (соатига автомобиллар), иккинчи линияда бу кўрсаткич 30 ЖПҲга етказиш имконияти яратилади. Бу ўз навбатида, барча автомобиль моделларининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини оширади. Иккинчи линиянинг модернизация қилиниши Chevrolet Cobalt автомобилининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 30 000 донага ошириш имконини беради.

Модернизация дастури, шунингдек, корхона инфратузилмаси ҳамда ёрдамчи ускуналарни таъмирлаш ва камчиликларни бартараф этиш ишларини ҳам ўз ичига олган. Иш жараёнида электрон техникалар жумладан, автоюклагичлар, электротракторлар, контейнер майдонидаги хавозали кранлар ва бошқа жиҳозлар тўлиқ шай ҳолатга келтирилади. Заводда электр энергиясини барқарор таъминлаш мақсадида корхонанинг асосий трансформатори ва 2 та ёрдамчи трансформатор станцияси ҳам алмаштирилади. Бундан ташқари, корхонада бутун электр таъминоти тизимида профилактика ишлари олиб борилади.

Асака шаҳридаги UzAuto Motors заводида янги ускуналарни ўрнатиш ва носозликларини бартараф этиш бўйича асосий ишлар билан бир қаторда пресслашнинг барча агрегатлари, пайвандлаш, бўяш ва йиғиш цехларида режали профилактика ишлари олиб борилади.

"Эслатиб ўтамиз мазкур ишлар режалаштирилган ва истеъмолчиларга автомобилларни етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1