АсосийDunyo

Тайвандаги ярмаркада портлаш юз берди

'Тайвандаги ярмаркада портлаш юз берди'ning rasmi

Тайвань жанубидаги Чзяи шаҳрида жойлашган ибодатхоналар ярмаркасида тунда кучли портлаш юз берди. Оқибатда 28 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий "Цзыю шибао" газетаси хабар берди.

Газетага кўра, жароҳатланганлар орасида уч нафар бола борлигини қайд этилган. Уларнинг энг кичиги икки ёшда. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган.

Ярмаркада жами 20 минг киши қатнашган. Гувоҳларнинг айтишича, портлашлар саҳна яқинидаги ахлат қутиларидан эшитилган.

Шаҳар ўт ўчириш бўлими бу газ портлаши эканини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар