1

Гурбангули ва Сердар Бердимуҳамедовлар Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

СИЁСАТ 24.07.2023, 12:15
Гурбангули ва Сердар Бердимуҳамедовлар Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Суҳбат аввалида Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар. 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.

Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Суҳбатда ўзаро савдони кўпайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, шу жумладан саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа муҳим йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Шовот-Тошовуз” чегараолди эркин савдо зонасини барпо этиш бўйича биргаликдаги ишларнинг илк натижалари катта мамнуният билан қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1