Боку шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги баҳслари старт олди

СПОРТ 31.07.2023, 09:15
Боку шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги баҳслари старт олди

Боку шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги баҳслари старт олди. Кеча, 30 июль куни 4 нафар шахматчимиз ўйин ўтказди.

Унда вакилларимиз қуйидаги натижаларни қайд этишди:

Шамсиддин Воҳидов - Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) 0,5:0,5

Жавоҳир Синдаров - Денг Киприано Реан (ЖАР) 1:0

Нодирбек Якуббоев - Малек Кониахли (Миср) 1:0

Нилуфар Якуббоева - Ева Репкова (Словакия) 0,5:0:5

Нодирбек Абдусатторов рейтинги юқорилиги сабаб, баҳсларни 2-босқичдан бошлайди. У кеча Боку шаҳрига етиб борди.

Бугун 1-босқич доирасида 2-партия ўйинлари ўтказилади. Агар 2-партия якунларига кўра ғолиб аниқланмаса, 1 август куни тай-брек ўйналади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1