Британиялик Мэт Эмброузнинг Максимус лақабли мушуги ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди, деб хабар беради “Вести”.
Мэт ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мушуги билан бирга "Boom boom boom"номли қўшиқни куйлагани акс этган видео интернет фойдаланувчиларига манзур бўлмоқда.
Биргина Facebook`да мазкур видеони тўрт миллион киши томоша қилган.
YouTube`да ҳам мазкур клип тобора оммалашиб бормоқда.
Ҳозирда Мэт мушуги учун алоҳида аккаунт очиб, унда мушук ижросидаги қўшиқларни жойлаб боришни режалаштирмоқда.