АсосийMadaniyat

Бугун “Қуёш жиловдорлари” ҳужжатли филмининг илк намойиши бўлиб ўтади

'Бугун “Қуёш жиловдорлари” ҳужжатли филмининг илк намойиши бўлиб ўтади'ning rasmi

6 август куни соат 17:00 да “Қуёш жиловдорлари” ҳужжатли филмининг илк намойиши бўлиб ўтади.

Валдис Пелш ХХ аср бошларида Туркистонда тақдир тақозоси билан бўлиб қолган авангард мўйқалам усталарининг ҳаёти ва ижодига оид қизиқарли воқеаларни ҳикоя қилиб беради. Компютер графикаси шарофати билан томошабинлар Александр Волков, Усто Мўмин, Виктор Уфимцев, Алексей Лисенконинг “янги ҳаёт касб этган” дурдона асарларидан баҳраманд бўладилар.

Қандай қилиб москвалик ёш рассом Игор Савитский номдор авангард мусаввирларнинг асарларини жамлаб, Нукусдаги музейни халқаро жамоатчилик учун жозибадор масканга айлантиришга муваффақ бўлган? Савитскийнинг машҳур рақиби, юнонистонлик Георгий Костаки ким эди? Бу ва бошқа саволларга ҳужжатли кино яратилишида ўз ҳиссасини қўшган таниқли етакчи мутахассислар жавоб берадилар.

Филмь Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида тасвирга туширилган.

    Бошқа янгиликлар