Музаффарбек Тўрабоев Masters турнирида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, Венгрияда ўтган Masters турнирида ўзбекистонлик 23 ёшли дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ғолибликни қўлга киритди. Мусобақани 2 карра Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Лукаш Крпалек устидан қозонилган ғалаба билан бошлаган Тўрабоев чемпионлик йўлида Шейди Элнахас (Канада), Михаэль Коррел (Нидерландия), Боян Досен (Сербия) ва Петер Пальчик (Исроил) каби спортчиларни енгди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси бу йилги турнирни 1 та олтин ва 2 та бронза (Диёра Келдиёрова, Давлат Бобонов) медаллари билан якунламоқда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор бу турнирда терма жамоадан олтин медални 2011 йилда Ришод Собиров ютганди.