1

ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Фарғона ва Тошкент аҳолиси қандай дўппилар кийишган?

МАДАНИЯТ 14.08.2023, 22:00
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Фарғона ва Тошкент аҳолиси қандай дўппилар кийишган?

Одатда, дўппи тўрт қисмдан иборат бўлган. Аммо камдан-кам ҳолларда уч қисмли дўппилар ҳам учраб турган.

ХIХ аср охирларида дўппининг тепаси учли бўлиб, айлана гардишга эга эди. Дўппининг матолари рангли бўлган. Дўппига яшил, кўк ёки олча рангли нақшлар тикилган. ХХ аср бошларида Фарғона водийсида Чуст дўпписи кенг тарқалган. Чуст дўпписи қора сатиндан тайёрланиб, қалампир ёки бодом кўринишидаги оқ кашталари ва гардишида аркада бўлган. Қора ва оқ ранглар уйғунлигида чуст дўппилари жуда чиройли кўринган. Дўппи нақшлари аждодларимизнинг космогоник тасаввурлари асосида шаклланган. Бош кийимининг ўзи эса мўъжизали ҳимоя вазифасини ўтаган.

Бошқа ўзбек миллий либослари ҳақидаги маълумотларни “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги “Ўзбекистон музейлари ва хусусий Коллекциялари материаллари бўйича анъанавий ўзбек либослари” (1-қисм) китоб-албомидан олишингиз мумкин.

Лойиҳанинг бош ҳомийси Eriell-Group нефт сервис компанияси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1