Бразилиялик ҳужумчи Неймар "ПСЖ"дан "Aл-Ҳилол"га ўтди. Бу ҳақда Саудия клуби матбуот хизмати ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.
31 ёшли ҳужумчининг икки йиллик шартномаси кўра маоши 300 дан 400 миллион еврогача бўлишини хабар қилган.
Неймар "Aл-Ҳилол"нинг ҳар бир ғалабаси учун 80 000 евро олади, Саудия Aрабистонини тарғиб қилган ҳар бир ижтимоий тармоқдаги пости учун футболчига 500 000 евро тўланади.