Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,1 сўмга ошди ва 12 089,00 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 0,39 сўмга пастлади, 13 209,65 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 1,72 сўмга oшди ҳамда 124,90 сўмни ташкил этди.



