АсосийSport

Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

'Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди'ning rasmi

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 КО)нинг навбатдаги жанги юзасидан буйруқ эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси маълум қилди.

Қайд этилишича, Аҳмадалиев навбатдаги жангини япониялик Томоки Камеда (40-3, 22 КО)га қарши ўтказади.

Ҳозирча жанг санаси аниқ эмас. Томонлар 30 кун ичида жанг бўйича келишувга эришишлари лозим.

Агар келишув амалга ошмаса, промоутерлик савдоси ташкил этилади. Бу вазиятда гонорар 50га 50 тенг ҳолатда тақсимланади.

Ушбу жанг ғолиби WBA чемпиони Марлон Тапалес (37-3, 19КО)нинг камари учун расмий даъвогарга айланади.

Қайд этиш мумкин, Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли камарни айнан филиппинлик Марлон Тапалес билан жангда бой бериб қўйганди.

WBA расман ҳакамларнинг қарорини баҳсли деб топди ва реванш адолатли бўлиши маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар