АсосийДУНË

Тошкентда метрога яқин 31 та ОТМда дарслар 4 сентябрдан ўзгарган график асосида бошланади (рўйхат)

4 сентябрдан метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти маълум қил...

4 сентябрдан метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти маълум қилинди

Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Унга кўра, 2023 йил 4 сентябрдан юқоридаги 31 та олий таълим маскани талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

️Эслатиб ўтамиз, Президент Фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябр — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1 – 3 сентябр барча учун дам олиш кунлари саналади. Шу муносабат билан республикамиздаги барча давлат олий ва профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда янги — 2023/2024-ўқув йили 4 сентябрдан (душанба куни) бошланади.

    Бошқа янгиликлар