"Манчестер Юнайтед" ҳозирги эгалари Глейзерлар оиласи тез орада клубни сотишади. “Қизил иблислар”нинг янги соҳиби қатарлик шайх Жасим бўлади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Жасим инглиз клубини қўлга киритиш пойгасида ғалаба қозон ва тез орада у 100% акцияларни олади. Қатар қироллик оиласи октябрь ойи ўрталарида клубни 6 миллиард фунт (7,5 миллиард доллар)га сотиб олади. Клубнинг америкаликлар томонидан сотилгани ҳақидаги расмий хабар сентябрь ойидаёқ эълон қилиниши мумкин, ўшанда битимнинг барча тафсилотлари ҳал бўлади.
Қайд этилишича, Глейзерлар оиласи 2005 йилда клубни 1,5 миллиард долларга сотиб олган. Энди улар клубни сотиб олишга сарфлаган пулларидан деярли беш баравар кўп пул олишади.