1

Афғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади

ИҚТИСОДИЁТ 28.08.2023, 11:49
Афғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади

Жорий йил 26 – 27 август кунлари Ўзбекистон Транспорт вазири И. Махкамов, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили И. Иргашев бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга сафари амалга оширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, сафар давомида Афғонистон Транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Мулло Ҳамидулло Охунзода билан "Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон" автомобиль йўналиши бўйлаб экспедиция амалга оширилди.

Экспедиция жараёнида “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” автомобиль йўналишидаги, Қобул шаҳрини Афғонистон шимоли (Мозори-Шариф) билан боғловчи "Саланг" довони ҳамда Афғонистон ва Покистон чегарасидаги "Торхам" чегара ўтказиш пунктидаги вазият жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Икки томонлама музокараларда Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт коридорини шакллантириш, икки давлат транспорт логистика корхоналари ҳамкорлигини кучайтириш, халқаро автомобиль ташувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан Афғонистон ҳудуди бўйлаб транзит ўтишга ҳамда бошқа манзилларга юк ташишга ўрнатилган чекловни олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасида ва транзит юк ташувларини ривожлантириш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга келишиб олди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1