Хабарингиз бор, Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Покистон Олий суди собиқ бош вазир Имрон Хон устидан суд жараёнини тўхтатиб, уни гаров эвазига озод қилишга рухсат берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Исломобод Олий суди сешанба куни *Теҳрик-е-Инсаф" партияси раиси Имрон Хонни гаров эвазига қўйиб юборишга рухсат берган.
Ҳозирги бош вазир Шаҳбоз Шариф уни Дубайда 140 миллион Покистон рупийси (630 минг доллардан ортиқ) қийматидаги давлат хазиналарини сотганини айтган эди.






