Хабарингиз бор, 23-27 август кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳри дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Дунёнинг 64 мамлакатидан 576 нафар спортчи иштирок этган дунё биринчилигида Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам ғолиблик учун кураш олиб борди. Жамоамиз вакиллари мусобақа давомида 6 та бронза медалини қўлга киритишди. Совринлар қуйидаги спортчиларимиз томонидан қўлга киритилди:
Эркаклар:
-66 кг: Иноят Телманов
-73 кг: Азамат Аблакулов
-90 кг: Ҳакимжон Маҳкамов
Аёллар:
-44 кг: Лазиза Ҳайдарова
-63 кг: Нигина Сапарбоева
-70 кг: Муштарийбегим Афзалова
Мана шундай ёрқин натижалар қайд этган ўсмирларимиз бугун юртимизга қайтиб келишди. Спортчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон дзюдо федерацияси расмийлари, яқинлари ва ОАВ ходимлари томонидан кутиб олинди.