Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев ва мексикалик Кевин Гонсалес жангига буйруқ берди. Бу ҳақда ташкилот ўз саҳифасида маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Аҳмадалиев ва Гонсалес томонлари 30 кун ичида жанг бўйича келишувга эришиши керак. Агар томонлар муросага кела олмаса WBA ҳар икки боксчига 50 фоиздан гонорар тақсимлашни таклиф қилади.
Маълумот учун, Аҳмадалиев профбоксда 12 та жанг ўтказиб, 11 та ғалаба қайд этган. У охирги жангида филиппинлик Марлон Тапалесга мағлуб бўлиб, ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF камарларини бой берганди.
Кевин Гонсалес эса профрингда 26 та жанг ўтказган ва ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган. Унинг 1 та жангида дуранг қайд этилган.