АсосийDunyo

Қирғизистонда Садир Жапаров иштирок этаётган кўпкари мусобақасида оммавий тартибсизлик юзага келди ( видео)

'Қирғизистонда Садир Жапаров иштирок этаётган кўпкари мусобақасида оммавий тартибсизлик юзага келди ( видео)'ning rasmi

Кўпкари бўйича Қирғизистон президенти кубоги финалидан сўнг оммавий тартибсизликлар юз берди. Бу ҳақда “Спутник Қирғизистон” хабар қилди. 

Асосий баҳсда "Достук" ва "Ынтымак" жамоалари тўқнаш келди. 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, айримлар ҳакамнинг қароридан норози бўлишди. Майдонда ўйин тугагандан сўнг, одамлар трибунадан югуришди, баъзилари тош отишни бошлади.

Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси суриштирув ишларини бошлаб юборди.

Тадбирда Қирғиз президенти ҳам иштирок этаётган бўлган. Интернетда Садир Жапаровнинг бугунги тартибсизликларга муносабати акс этган кадрлар пайдо бўлди.

Бош прокурор ва Халқаро кўпкари ассоциациясининг вақтинчалик раҳбари Қурманқул Зулушев ҳам воқеани кузатган.

Ўшдаги тартибсизликлардан сўнг Ички ишлар вазирлиги қирғиз халқини минтақалараро адоватни қўзғатмасликдан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда турли провокацион материаллардан иборат хабарлар пайдо бўлган. Ички ишлар вазирлиги ушбу постлар ва аудиоёзувлар муаллифларини қидирмоқда.

Бундай материалларни тарқатиш 200 минг сўмгача жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бошқа янгиликлар