1

Ҳиндистон Қуёшга кема учирди

ДУНЁ 02.09.2023, 20:54
Ҳиндистон Қуёшга кема учирди

Ҳиндистон космик агентлиги ойга уюштирилган муваффақиятли парвоздан сўнг ўзининг навбатдаги космик кемасини бугун, 2 сентябрда Қуёшга учирди. Бу ҳақда “Реутерс” нашри xaбар берди.

Кеманинг илк парвози Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) нинг веб-саҳифасида жонли эфирда узатилди. Видеони 860 мингдан ортиқ одам томоша қилди, минглаб одамлар эса зонднинг кўтарилишини кўриш учун учириш жойи яқинига йиғилди. Кейинчалик мамлакат космик агентлиги Х ижтимоий медиа платформасида сунъий йўлдош орбитада эканини маълум қилди.

"Бу бизга қуёшни, унинг динамикасини, замонавий технологиялар учун муҳим элемент бўлган ички гелиосферани, шунингдек, космик-об-ҳаво жиҳатларини тушунишга имкон беради", деди миссия бош мутахассиси Санкар Субраманиан.

Ҳиндча қуёш номи билан аталган Адитя-Л1 кемаси Ердан 150 млн км узоқликда жойлашади. У тўрт ой давомида 1,5 млн км масофани босиб ўтишга мўлжалланган. 

Кеманинг баъзи таркибий қисмларини ишлаб чиқишда иштирок этган Сомак Райчаудҳурининг фикрича, миссия илм-фан нуқтаи назаридан “катта портлаш” қилиши мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1