АсосийDunyo

Болгарияда юк машинасидан юзга яқин қочқин топилди

'Болгарияда юк машинасидан юзга яқин қочқин топилди'ning rasmi

Болгария ҳуқуқ-тартибот ходимлари 80 нафар ноқонуний муҳожирни олиб кетаётган юк машинасини тўхтатди. Қайд этилишича, машина мамлакат пойтахти Софиядан 8 км узоқликда, Фракия шоссесида топилган. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Ҳозир полиция отрядлари воқеа жойида қочқинларнинг шахсини аниқламоқда ва қочишга муваффақ бўлган юк машинаси ҳайдовчисини қидирмоқда.

Аввалроқ Болгария ҳукумати мамлакат бўйлаб миграция оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 57 фоизга ошгани ҳақида эълон қилган эди. Август ойи ўрталарида ҳам 80 нафар муҳожирдан иборат юк машинаси топилган эди. Уларнинг барчаси Афғонистон фуқаролари бўлган.

    Бошқа янгиликлар