1

Роналду Марокашда жабрланганларга бепул бошпана берди

ДУНЁ 11.09.2023, 08:59
Роналду Марокашда жабрланганларга бепул бошпана берди

“Ал Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонаси зилзила қурбонларини текин қабул қилди, дея хабар бермоқда Марcа Cанал 24 Horas телеканали кўрсатувига таяниб.

Олинган маълумотларга кўра, португал меҳмонхонаси қурбонлар учун бошпана бўлган. Қайд этилишича, у Марракешда жойлашган бўлиб, тўртта юлдузга эга. Унда фитнесс маркази, ресторан ва очиқ бассейн мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрга ўтар кечаси Марокашда 6,9 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Охирги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 1300 дан ортиқ кишига етган, 1800 дан ортиқ киши жароҳат олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1