АсосийСИËСАТ

Сурхондарёда 35 ёшли эркак бедарак йўқолди. Топилишида ёрдам берганларга 5 миллион сўм ваъда қилинмоқда

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи, 1988 йил 21 апрель куни...

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи, 1988 йил 21 апрель кунида туғилган Хўжамбердиев Алишер Нурқобилович 2023 йилнинг 1 сентябрь куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар қилмоқда. 

Ушбу фуқаро тўғрисида бирор-бир маьлумотга эга бўлган фуқаролардан +998-97-554-77-17, +998-93-760-22-02 рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралади.

Маълум қилинишича, ушбу шахс тўғрисида маълумот берган фуқаро 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланади.

 

    Бошқа янгиликлар