Акбар Жўраев яна жаҳон чемпиони бўлди

СПОРТ 17.09.2023, 10:44
Акбар Жўраев яна жаҳон чемпиони бўлди

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг -109 кг вазн тоифасида супача чиққан икки ўзбекистонлик Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов икки кураш натижаларига кўра, олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди.

Спортчимиз даст кўтаришда 189 кг тош кўтариб, рақибларини катта фарқ билан ортда қолдириб, олтин медалга эга чиққан бўлса, силтаб кўтаришда 226 натижа билан кумуш медалга эга чиқди. Аммо асосий бўлган умумий натижаларга кўра, 415 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди ва жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Руслан эса даст кўтаришда 180 кг (медалсиз), силтаб кўтаришда 227 кг (олтин медал) умумий ҳисобда 407 кг натижа билан жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1