1

2000 дан зиёд спортчи иштирокида "Challenge Samarkand-2023" спорт фестивали бўлиб ўтди

СПОРТ 18.09.2023, 12:40
2000 дан зиёд спортчи иштирокида "Challenge Samarkand-2023" спорт фестивали бўлиб ўтди

Шу йилнинг 16–17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида "Challenge Samarkand-2023" спорт фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестиваль "Challenge Family" халқаро бренди остидаги триатлон мусобақаларидан иборат бўлди.

Беллашувлар Самарқанд туризм марказидаги "Silk Road Samarkand" халқаро сайёҳлик мажмуаси ҳудудида старт олди. "Challenge Samarkand" турнирининг сузиш баҳслари эшкак эшиш каналида 1,9 км масофада ташкил этилди. 86 км масофани ўз ичига олган велоспорт бўйича пойгалар "Silk Road Samarkand" мажмуасидан бошланиб, икки даврадан иборат бўлди. Спортчилар Амир Темур ҳайкали, Регистон ансамбли, Бибихоним мадрасаси, Афросиёб бозоридан ўтиб, сўнгра замонавий Самарқанд кўчалари бўйлаб ҳаракатланишди. Югуриш босқичи эса «Silk Road Samarkand» мажмуаси ҳудудида ўтказилди ва унда спортчилар 21,5 км масофани босиб ўтишди.

Ушбу мусобақлар доирасида триатлон бўйича профессионал спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Ресупблика биринчилигида юртимизнинг энг кучли триатлончилари мамлакат чемпионлиги учун кураш олиб борди. Таъкидлаш керакки, "Challenge Samarkand-2023" спорт фестивалида 2000 дан зиёд спортчилар иштирок этди. Улар орасида хорижлик атлетлар кўпчиликни ташкил этди. Хусусан, беллашувларда Германия, Италия, Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси, Хитой, Саудия Арабистони каби дунёнинг 35 та давлатидан спорт усталари қатнашди.

Мусобақанинг турли йўналишларида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга мукофотлар топширилди. Ота-оналарнинг фарзандлари билан баҳсларда иштирок этгани оилаларда соғлом турмуш тарзига тарғиботнинг ифодаси бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1