1

Мальта аэропортидаги авиафалокат оқибатида беш киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 24.10.2016, 15:04
Мальта аэропортидаги авиафалокат оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Бугун, 24 октябрь куни Мальта аэропортидан ҳавога кўтарилган енгил моторли самолёт парвозни амалга оширолмай, ерга қулади, оқибатда самолёт бортида бўлган беш киши ҳалок бўлган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Самолёт Ливиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Мисрат шаҳри томон йўл олган. У ҳавога кўтарилиши билан ерга қулаб, ёниб кетган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва бошқа шошилинч хизмат ходимлари етиб келган.

Айни вақтда аэропорт ёпилган. Ҳаво бандаргоҳи раҳбарияти бўлиб ўтган воқеа учун йўловчилардан узр сўради. 

Дастлабки маълумотларга кўра, бу самолёт АҚШга тегишли  Fairchild Swearingen Metroliner SA227-AT номли турбовинт самолёти бўлиб, унинг бортида Frontex Европа чегара агентлигининг ходимлари бўлган. Аммо мазкур ташкилот вакиллари Твиттердаги ўзларининг расмий сайтида бу маълумотни рад этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1