АсосийDunyo

Туркиянинг M&S фабрикасида суриялик қочоқларнинг болалари ишлаши аниқланди

Туркияда Би-би-си журналистлари томонидан ўтказилган текширувда Британиянинг Marks & Spencer (M&S) магазинлар тармоғига кийим етказиб берувчи корхоналарда суриялик қочоқларнинг вояга етмаган фарзандлари ишлаши аниқланди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри. 

Бу болаларнинг баъзилари эндигина 15 ёшга кирган бўлиб, улар фабрикада ҳимоя чораларисиз 12 соатлаб турли кимёвий воситалар билан ишлаган.

“Бизга кийим етказиб берилаётган корхонада суриялик вояга етмаган болаларнинг ишлашини эшитиб, ҳайратга тушдик. Бу жиддий муаммо ва бунга йўл қўйиб бўлмайди”, деб маълумот берди M&S компанияси вакили.

Корхона билан ҳамкорлик қилган халқаро ASOS онлайн-ритейлери ҳам бу воқеадан бехабарлигини таъкидлаган. Ҳозирги кунда Туркия ҳудудида уч миллиондан ортиқ суриялик қочоқлар истиқомат қилмоқда.

Бошқа янгиликлар