АсосийSport

Бош вазир Абдулла Арипов ўзбекистонлик спортчиларни Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларига кузатиб қўйди

'Бош вазир Абдулла Арипов ўзбекистонлик спортчиларни Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларига кузатиб қўйди'ning rasmi

Бугун, 21 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўзбекистонлик спортчиларни Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мазкур тадбирда қатнашиб, спортчиларимизга Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этишларида улкан зафарлар тилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот котиби хабар берди.

Маълумот учун: Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида жорий йилнинг 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари XIX Осиё ва 22-28 октябрь кунлари IV Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Унда қитъамизнинг 45 давлатидан келадиган 11 минг нафардан зиёд спортчи 59 та олимпия ва ноолимпия спорт тури бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боради. 350 нафардан ортиқ таркибдаги мамлакатимиз спортчилари 32 та олимпия ва 6 та ноолимпия спорт туридан иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар