АсосийSport

“Ханчжоу-2022”: 17 ёшли Дилназ Муртазаевадан тарихий медаль (видео)

'“Ханчжоу-2022”: 17 ёшли Дилназ Муртазаевадан тарихий медаль (видео)'ning rasmi

Шпагачи Дилназ Муртазаева Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилган биринчи ўзбекистонлик қиличбозга айланди. 17 ёшли спортчимиз ҳозиргина якунланган ярим финал жангида жанубий кореялик Инжеонг Чоига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчилар қиличбозлик дастурида шу пайтгача бирор маротаба шоҳсупага кўтарилмаган эди.

    Бошқа янгиликлар