Ўзбекистон 1 октябрдан республикага Россия газини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлигига таяниб ёзмоқда ТАСС.
“Режага мувофиқ, 1 октябрдан Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш бошланади, барча зарур инфратузилма ва газ қувурлари юқори босимли газни қабул қилишга тайёр”, — деган вазирлик масъули.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида "Газпром" билан республикага табиий газ етказиб бериш бўйича икки йиллик шартнома имзолаган эди, йилига етказиб бериш ҳажми қарийб 2,8 миллиард куб метрни ташкил қилади.






