1

"Ҳурматни сақлаган ҳолда бундай ишларни тўхтатишингизни сўрайман"

СПОРТ 26.09.2023, 14:47
"Ҳурматни сақлаган ҳолда бундай ишларни тўхтатишингизни сўрайман"

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар  "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг  клуб раҳбариятидан жамоа бош мураббийи Хорхе Жезусни ишдан бўшатишни талаб қилгани ҳақди хабарлар тарқалди.

Манбага кўра, можаро бразилиялик футболчи учун "Навбаҳор" билан муваффақияциз ўйиндан сўнг юзага келган ва бу ўйинда Неймар рақиб футболчисини туртиб юборган ва у йиқилганидан кейин тўп билан зарба берган. Кейин эса жамоанинг кийиниш хонасида Жезус бразилияликни хатти-ҳаракати учун танқид қилган. Ҳужумчига бу ёқмаган ва у Саудия клуби бош мураббийини раҳбариятдан истеъфога чиқаришни талаб қилган.

Бироқ футболчининг ўзи буни рад этди. 

"Ёлғон... Сиз бундай хабарларга ишонишни бас қилишингиз керак...

Миллионлаб обуначиларга эга бўла туриб, фейк хабарларни тарқатишни бас қилинг! Ҳурматни сақлаган ҳолда бундай ишларни тўхтатишингизни сўрайман. Бу ҳурматсизлик", - дея ёзади Неймар ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Аввалроқ "Ал-Ҳилол" клуби мураббийи Наманганнинг "Навбаҳор" клубини танқид қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1