1

Жалолиддин Машарипов Греция клубига ўтади

СПОРТ 28.09.2023, 15:41
Жалолиддин Машарипов Греция клубига ўтади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов Грециянинг "Пансерраикос" клуби шартнома имзолади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи клуб билан бир йиллик шартнома имзолаган. Машарипов 10-рақам остида тўп суради.

“Пансеррайкос” Грециянинг тарихий жамоаларидан бири бўлиб, 1964 йилда ташкил топган. Клуб Греция Суперлигасининг жорий мавсумида 6 очко билан жадвалда 8-ўринни эгаллаб турибди (14 жамоа орасида).

Жалолиддин Машарипов 2021-2023 йилларда Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида тўп сурди. Август ойида уни эркин агент сифатида тарк этди.

Машарипов фаолияти давомида “Ан-Наср”дан ташқари “Пахтакор”, “Локомотив”, “Шабоб ал-Аҳли” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2016 йилдан буён 52 та ўйин ўтказиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1