29 сентябрь куни Покистоннинг Мастург шаҳридаги масжид яқинида портлаш юз берди. Бу ҳақда Dawn газетаси хабар бермоқда.
Газетада қайд этилишича, портлаш оқибатида 52 киши қурбон бўлган. Улар орасида полициячилар ҳам бор. Бундан ташқари, яна 50 дан ортиқ киши жароҳат олгани ҳам айтиб ўтилган.
Ҳодиса одамлар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в)нинг таваллуд айёмини нишонлаш учун масжид яқинида тўпланган вақтда содир бўлган. Портлашни террорчи амалга оширгани тахмин қилиняпти.