1

"Мен ва барча ҳамкасбларим учун энг аввало Марказий Осиёнинг тинчлиги ва осойишталиги, барқарорлиги ва изчил тараққиёти муҳим.

СИЁСАТ 29.09.2023, 19:56
"Мен ва барча ҳамкасбларим учун энг аввало Марказий Осиёнинг тинчлиги ва осойишталиги, барқарорлиги ва изчил тараққиёти муҳим.

Бу ҳақда Президент Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этилган иқтисодий форумда маълум қилди. 

Бир неча йил ичида минтақа мамлакатлари кўплаб жиддий масалаларни ҳал этишга муваффақ бўлди - чегаралар очилди, савдо ва транспорт алоқалари, гуманитар алмашинувлар тикланди.

"Биз автомобилсозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик, кимё ва фармацевтика тармоқларида, қишлоқ хўжалигида муҳим кооперация лойиҳаларини амалга оширмоқдамиз.

Чегарадош ҳудудларда ҳамкорлик марказлари ва тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини яратмоқдамиз.

Шу туфайли халқаро ҳамжамиятнинг минтақамизга қизиқиши кучайиб бормоқда.  Бугун Берлиндаги учрашувлар бунинг ёрқин тасдиғидир.

Мен ва барча ҳамкасбларим учун энг аввало Марказий Осиёнинг тинчлиги ва осойишталиги, барқарорлиги ва изчил тараққиёти муҳим.

Шундай шароитлардагина минтақамиз хорижий ҳамкор ва инвесторлар учун жозибадор бўлади.

Мен ва барча ҳамкасбларим учун энг аввало Марказий Осиёнинг тинчлиги ва осойишталиги, барқарорлиги ва изчил тараққиёти муҳим.

Шундай шароитлардагина минтақамиз хорижий ҳамкор ва инвесторлар учун жозибадор бўлади", - деди Президентимиз.

Минтақавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз Ўзбекистонда Германия етакчи ишлаб чиқарувчиларининг юқори саноат технологиялари бўйича Марказий Осиё кўргазмасини ўтказиш таклифини билдирди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1