АсосийСИËСАТ

Саида Мирзиёева: Қорақалпоғистонда инвестициялар ва йирик лойиҳалар кўпаймоқда

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёев билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор объектларда бўлди.

'Саида Мирзиёева: Қорақалпоғистонда инвестициялар ва йирик лойиҳалар кўпаймоқда'ning rasmi

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёев билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор объектларда бўлди.

Ташриф давомида янги тиббиёт академияси, саноат корхоналари ва интенсив боғларда яратилган шароитлар билан танишилди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Саида Мирзиёева ташриф давомида энергетика, саноат, транспорт, тиббиёт ва рақамли инфратузилма соҳаларида қатор йирик лойиҳаларга старт берилганини таъкидлади.

Унинг қайд этишича, лойиҳаларнинг аксарияти хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистонга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми ортиб, янги йирик лойиҳалар сони кўпаймоқда.

"Сармоялар оқимини янада кучайтириш, халқаро ҳамкорлар сафини кенгайтириш ва кўлами янада улкан янги лойиҳаларни ишга тушириш бош мақсадимиз бўлиб қолади", — деб ёзди Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар

    Саида Мирзиёева: Қорақалпоғистонда инвестициялар ва йирик лойиҳалар кўпаймоқда - Darakchi.uz