АсосийDunyo

АҚШ Тоғли Қорабоғда халқаро миссия ташкил этмоқчи

'АҚШ Тоғли Қорабоғда халқаро миссия ташкил этмоқчи'ning rasmi

Қўшма Штатлар иттифоқчи ва ҳамкорлари билан Тоғли Қорабоғда мустақил халқаро миссия ташкил этиш устида ишламоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти спикери Метю Миллер маълум қилди, дея хабар бермоқда Zamon.uz.

"Бу миссия Тоғли Қорабоғ аҳолисига шаффофлик ва ишончни таъминлаш учун керак", — деди у.

Миссия минтақадаги инсонпарварлик эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ.

Миллер, шунингдек, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан суҳбатда бу масалани кўтарганига ишора қилди.

Маълумот учун, Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдан 74 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинганини эълон қилди.

 

    Бошқа янгиликлар