АсосийСПОРТ

Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларида жанги 2-раунддан кейин тўхтатилди

Бугун, 30 сентябр куни 4 нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари доирасида рингга кўтарил...

Бугун, 30 сентябр куни 4 нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари доирасида рингга кўтарилди. Унда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади.

Чорак финалдан баҳсларга қўшилган ҳамюртимиз тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновни катта устунлик билан доғда қолдирди.

Баҳодир Жалоловнинг кучли зарбаларидан кейин ҳакам 2-раундда баҳсни тўхтатди ва ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этди.

    Бошқа янгиликлар